Юридик шахслар ва ЯТТни рўйхатдан ўтказиш

МЧЖни давлат рўйхатидан ўтказиш

Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади. МЧЖ иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар.   Батафсил…

Сохранить

Сохранить

Сохранить

Хусусий корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш

Мулкдор – бир жисмоний шахс томонидан ташкил этилган ва бошқариладиган тижорат ташкилоти хусусий корхона деб эътироф этилади.  Хусусий корхонанинг соф фойдаси ягона муассисга тегишли бўлади ва унга солиқ солинмайди. ХКнинг муассиси фақат жисмоний шахс, шу жумладан чет эллик инвестор ҳам бўлиши мумкин.   Батафсил…

Сохранить

Сохранить

Save

Save

Акциядорлик жамиятини (АЖ) давлат рўйхатидан ўтказиш

Устав фонди (устав капитали) акциядорларнинг акциядорлик жамиятига нисбатан ҳуқуқларини тасдиқловчи муайян миқдордаги акцияларга тақсимланган тижорат ташкилоти акциядорлик жамияти деб эътироф этилади. АЖни давлат рўйхатидан ўтказиш мураккаб жараён бўлиб, ўз ичига бир қанча жараёнларни қамраб олади.       Батафсил…

Сохранить

Сохранить

Save

Ваколатхоналар ва филиалларни давлат рўйхатидан ўтказиш

Корхоналар бошқа ҳудудларда фаолият олиб бориш ёки ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этадилар. Ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар.    Батафсил…

Сохранить

Сохранить

Save

Якка тартибдаги тадбиркорни (ЯТТ) давлат рўйхатидан ўтказиш

Юридик шахсларнинг фаолият жараёни мураккаб бошқарув ва солиқ тўловларини тақозо қилади. Шунинг учун тадбиркорлик фаолиятини ЯТТ сифатида бошлаш афзалдир. ЯТТ тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, мустақил равишда, ўз мулки негизида амалга оширувчи жисмоний шахсдир.   Батафсил…

Сохранить

Сохранить

Save

НТМ (Нодавлат таълим муассасаси-ўқув маркази)ни рўйхатдан ўтказиш

НТМнинг асосий фаолият тури таълим билан боғлиқ хизматларни кўрсатишдир.Таълим бериш лицензияланадиган фаолият турларидан ҳисоблангани боис, мазкур фаолиятни фақат махсус лицензия асосида амалга ошириш мумкин. Лицензия талаблари бироз мураккаб, шу сабабли НТМ фаолиятини ташкил этаётганда мутахассис иштироки муҳим аҳамиятга эга.       Батафсил…

Сохранить

Сохранить

Сохранить

Сохранить

Сохранить

Save

Бизнес (тадбиркорлик) қилишни мақсад қилсангиз, бунинг учун албатта юридик шахс ташкил этишингиз ёки Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтишингиз лозим бўлади. Рўйхатдан ўтиш жараёнида бизнесингиз келажакда амалга оширадиган фаолият тури ва унинг ўзига хос хусусиятлари белгиланади. Ушбу жараён маълум бир ўзига хос мураккабликларни қамраб олгани боис, мутахассис иштирокини талаб қилади. Масалан, Қайсидир ташкилий-ҳуқуқий шакл маълум бир имтиёзлардан фойдалана олса, бошқа бирлари фойдалана олмайдилар. Малакали юристлар хизматидан фойдаланиш келажакда келиб чиқиши мумкин бўлган хатарлар ва муаммоларни бартараф этади.