Бизнес учун хизматлар

“Gilde.uz” юристлар жамоаси узоқ йиллардан буён Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларига сифатли юридик хизмат кўрсатиб келмоқда. Биз Сизга бизнесингизни қонуний бошқаришда ишончли ҳамкор бўламиз.

Муайян бир ташкилий-ҳуқуқий шаклда бизнес юритиш, уни қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўра хусусиятлари ва нозик жиҳатларига эка. Бизнинг юристларимиз сизга ҳоҳишингиз ва бизнесингиз хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда фирма ташкил этишингизга ёрдам беришади.

Корхона фаолиятида турли ўзгаришлар бўлиши табиийдир. Баъзи ўзгаришлар амалга оширилганда давлат органларини тегишли тартибда хабардор қилиш қонунчиликда белгилаб қўйилган бўлиб, кўп ҳолатларда бунгдай хабардор қилиш ёки ўзгартиришни тегишли расмийлаштириш унутиб қолдирилади ва бу тегишли жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин.

 

Корхонани тугатиш унинг фаолиятини бошқа шахсларга ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўтказмаган ҳолда тугатишни назарда тутади. Бу жараён корхонани очишдан кўра мураккаб бўлиб, кўп вақт ва меҳнат талаб қилади. Тугатишни бир неча таомиллар ўтказиш йўли билан амалга ошириш мумкин ва бунда малакали мутахассис ёрдамидан фойдаланиш тўғри бўлади.

Қарзларни ундириш – қарзга оид низони қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солишга қартилган хизматдир. Бу борадаги профессионал ёрдам қарзни ундиришга сарфланадиган вақт ва ресурсларни тўғри сарфлашга имкон яратиб, талабнома юборишдан тортиб қарздор мулкини реализация қилиш жараёнидаги иштироккача бўлган қора-тадбирларни ўз ичига олади.

 

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ айрим фаолият турлари ваколатли давлат органи томонидан берилган махсус рухсат – лицензия билангина амалга оширилади. Лицензия олишда малакали ёрдам унинг олиниши ва сарфланадиган ресурсларни тежашни кафолатлайди.

 

Корхона фаолияти давомида қайта ташкил этишлар, алмашинишлар рўй беради. Бундай вазиятлар қуйидагилар: Корхона номини ўзгартириш; Устав фонди миқдорини ўзгартириш; Таъсисчилар таркибини ўзгартириш; Якка тартибдаги тадбиркорнинг гувоҳномасига ўзгартиш киритиш ва бошқалар

Юридик шахсни қайта ташкил этиш: қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш шаклида амалга оширилиши мумкин. Ушбу жараённи қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириш жараён натижасини белгилаб беради. Бунда салбий ҳолатлар юзага келмаслиги учун мутахассис ёрдами талаб этилади.

Доимий жорий юридик хизмат оддий ҳуқуқий маслаҳатдан тортиб корхона фаолиятини такомиллаштириш ва муаммоли вазиятларни ҳал этишга қартилган ҳуқуқий хизматларни ўз ичига олади. Малакали мутахассисларнинг корхонангизга доимий жорий юридик хизмат кўрсатиши корхона фаолиятининг қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб борилиши, муаммоларнинг оптимал ечим топиши учун аниқ чора-тадбирлар амалга оширилиши имконини беради.

Хар бир корхона ўз фаолиятини амалга ошириш учун ишчи-ходимлар ёллайди ва улар ҳисобини юритади. Лекин доим ҳам кадрлар иш юритувини юридик жиҳатдан тўғри олиб бориш қийин. Шу хатоликлар корхона билан ишчи-ходимлар ва давлат органлари ўртасида низолар ва суд ишларигача олиб бориши мумкин.

 

Интеллектуал мулк ҳуқуқи объектлари муҳим моддий актив бўлиб, субъектга анчагина фойда келтиради. Шу сабабли баъзи инсофсиз рақиблар томонидан субъектнинг мутлоқ ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари учраб туради. Интеллектуал мулк ҳуқуқини тўғри рўйхатдан ўтказиш ва ҳуқуқ бузилиши ҳолатларидан ҳимоя қилишда профессионал юристларимиз сизга ёрдам беради.

 

Онлайн ариза формасини тўлдиринг ва биз Сизга қисқа вақт ичида қўнғироқ қиламиз

Буюртма бериш