Select Page

Ички ҳужжатларни ишлаб чиқиш

Бизнес юритиш жараёнида турли ҳужжатлар ишлаб чиқиш эҳтиёжи пайдо бўлади.  Ҳужжатларнинг профессионал юрист томонидан ишлаб чиқилиши, унда ҳар бир кичик деталларгача эътибор берилиши келажакда келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олади. Биз сизга қуйидаги ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам берамиз:

Ходимнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлаш

Шахсий жилд – ходим ва унинг ишлар ҳақида энг тўлиқ маълумотларни ўз ичига қамраб олувчи ҳужжатлар тўпламдир. Ходимларнинг шахсий жилдлари қатъий ҳисоби юритилиши лозим.

Сохранить

Локал норматив ҳужжатларни тайёрлаш (низом, йўриқнома, қоидалар)

Иш берувчи корхонада амалга ошириладиган ишларни тартибга солиш мақсадида фаолият жараёнида турли ички (локал) норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш эҳтиёжи пайдо бўлади. Масалан, турли йўқирномалар, Низомлар, Қоидалар. Малакали мутахассис иштироки бундай ҳужжатларнинг камчиликсиз тузилишини таъминлайди.

Сохранить

Тўлиқ кадрлар ишларини расмийлаштириш; ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш

Корхонада кадрлар бўйича иш юритувни ташкил қилиш муҳим вазифалардан биридир. Кадрлар ишининг тўлиқ ва аниқ юритилиши келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этади.

Сохранить

Жисмоний шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тайёрлаш

Жисмоний шахсга топшириқ шартномаси асосида тўланадиган даромаддан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинади.Жисмоний шахсни штатга олмаган ҳолда ёки у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани имзоламасдан, балки воситачилик (топшириқ) шартномаси асосида амалга ошириш мумкин.

Сохранить

Барча турдаги шартномаларни ишлаб чиқиш

Бизнес юритиш жараёнида турли шартномаларни ишлаб чиқиш, ёки мавжудларини келажакда келиб чиқиши мумкин бўлган хатарлардан текшириш эҳтиёжи пайдо бўлади. «gilde.uz» юристлар жамоаси барча турдаги шартномаланри ишлаб чиқиш ва текшириш хизматини кўрсатади.  

Сохранить

Онлайн ариза формасини тўлдиринг ва биз Сизга қисқа вақт ичида қўнғироқ қиламиз

Буюртма бериш