Савол-жавоблар

Ушбу бўлимда фаолиятимиз ҳақида тез-тез бериб туриладиган саволларга жавоб берилади.

Хизмат қандай кўрсатилади?

«Gilde Simple Solutions» масофадан туриб бухгалтерия ҳамда юридик хизматларни кўрсатиш компанияси бўлиб, Тошкент шаҳридаги кичик ва катта бизнес вакилларига ўз хизматларини таклиф қилади. «Gilde Simple Solutions» МЧЖ билан шартнома имзолаган фирма ва корхоналар алоҳида бухгалтер ёки юристни ишга олишига зарурат қолмайди.

Иш вақти ва тартиби

Биз Душанбадан Жумага қадар ишлаймиз

Иш вақтимиз:

Душанба-Жума 9:00- 19:00гача

Шанба ва Якшанба кунлари дам олиш кунлари бўлиб, фақат алоҳида ҳолларда, абонентлик асосида юридик хизмат кўрсатилади

Гилде ходими корхонамга бухгалтер ёки юрист бўлиб ишлайдими?

Гилде ходими сизнинг офисингизда бир жойни эгаллаб ўтирмайди, 1C ҳисоб-китоб тизимининг сўнгги версиясини сотиб олишни сўрамайди ва маошини оширишни талаб қилмайди. Сиз бир ходим билан эмас, балки малакали мутахассисларни бирлаштирган компания билан шартнома имзолайсиз. Агарда сиз шахсий адвокат ёки шахсий бухгалтер ёллаган бўлсангиз сизнинг талабингизга биноан у сизнинг корхонангизда ишлаши мумкин.

Фирмам ишлари билан ҳар доим ҳар хил одам шуғулланадими?

Гилде фирмангиз учун малакали беш мутахассис — бош бухгалтер, маошлар масаласи билан шуғулланувчи ходим, шахсий бизнес-ёрдамчи, солиқ масалаҳатчиси ва юристдан иборат жамоани бириктиради. Бош бухгалтер, тушунарли ҳолки, асосий молиявий масалалар, ҳисоботларни ўз зиммасига олади. Маошлар масаласи билан шуғулланувчи ходим меҳнат дафтарчалари, янги ходимлар учун пластик карталар очиш ва умуман маош билан боғлиқ барча жараёнлар учун жавобгар. Шахсий бизнес-ёрдамчи эса сизнинг ўрнингизга солиқ ва статистика органларига боради, кредит олиш ёки тендерда қатнашиш учун зарур ҳужжатларни тўплайди ва яна бошқа кўплаб вазифаларни бажариб, бизнеснинг асосий ишларидан чалғимаслигингизга ёрдам беради. Катта тажрибага эга юрист эса фирмангиз имзолаётган шартномалар, ҳужжатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириб беради. Бундан ташқари солиқ масалаҳатчиси корхонангизнинг солиқ билан боғлиқ муаммоларини ижобий ҳал қилишга ҳаракат қилади.

Менга бириктирилган жамоа ҳисоботлар топшириш вақтида ёки бошқа муҳим паллада таътилига чиқиб кетса нима қиламан?

Хавотирга ўрин йўқ. Биринчидан, Гилде томонидан бир фирмага бириктирилган мутахассислар жамоасининг барча аъзолари бир вақтда меҳнат таътилига чиқиши ёки бошқа сабаб билан меҳнат фаолиятини давом эттира олмаслиги — бўлиши деярли мумкин бўлмаган ҳодиса. Мабодо, шундай ҳолат юз берган тақдирда ҳам, фирмангизга бириктирилган жамоа аъзоларининг ўрнини «Gilde Simple Solutions» МЧЖнинг бошқа ходимлари тўлдиради.

Фирмамга бириктирилган янги жамоа ҳужжатларда хатоликка йўл қўйса нима қиламан?

Гилде мутахассисларининг хатога йўл қўйиши эҳтимоли кам — компанияда камида беш йиллик иш стажига эга бўлган мутахассислар иш олиб боради, улар бир вақтнинг ўзида турли соҳалардаги ҳар хил компанияларга хизмат кўрсатгани туфайли, жуда катта тажрибага эга ва энг мураккаб вазиятларда ҳам тез ва профессионал қарор қабул қила олади. Бироқ, дейлик, Гилде ходими томонидан йўл қўйилган хатолик сабаб фирмангиз назорат қилувчи органлар, масалан, солиқ идораси томонидан жаримага тортилса, жаримани «Gilde Simple Solutions» МЧЖ тўлаб беради.

Хизмат ҳақи қанча?

Хизматлар учун нарх корхонангизнинг катта-кичиклиги, ходимларнинг сони, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ўзига хос хусусиятларига қараб белгиланади. Шуниси аниқки, Сиз профессионал ва кафолатланган хизматлардан жуда арзон нархда фойдаланасиз. Агарда арзонроқ шу турдаги ва сифатдаги хизматни топсангиз, биз сизга пулингизни қайтаришга тайёрмиз!

Шартнома тузиш учун нима қилишим керак?

Бунинг учун «Gilde Simple Solutions» МЧЖга қўнғироқ қилинг. (+99890 970-28 07) ёки эмаил орқали бизга хабар йўлланг. (Э-майл: info@gilde.uz) Истасангиз, сайтимиздаги махсус саҳифа орқали хабар қолдиришингиз мумкин.