Select Page

Қарзларни ундириш

Корхоналар бошқа ҳудудларда фаолият олиб бориш ёки ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этадилар.

Ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир.

Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.

Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.

ХОРИЖИЙ ТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИНГ ВАКОЛАТХОНАСИ

Хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонаси деб хорижий юридик шахснинг (фирма, компания, корпорация, жамият, ҳамкорлик ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакллари) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мазкур юридик шахснинг манфаатларини ифода этадиган ва уларнинг ҳимоясини амалга оширадиган алоҳида бўлинмаси эътироф этилади.

Шартлар Қонун ҳужжатларидаги талаблар
Ташкилий-ҳуқуқий мақом Юридик шахс деб ҳисобланмайди.

Норезидентнинг таркибий бўлинмаси мақомига эга

Фаолиятни амалга ошириш учун ҳуқуқий асос Аккредитация
Фаолиятнинг хусусияти Нотижорат тусда: хорижий юридик шахснинг манфаатларини ифода этиш ва уларнинг ҳимоясини амалга ошириш
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш Йўл қўйилмайди.

Тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда ваколатхонани норезидентнинг доимий муассасаси деб эътироф этиш хатарлари юзага келади, бу эса аккредитацияни бекор қилишга, бюджет олдида қўшимча солиқ мажбуриятларининг юзага келишига, мансабдор шахсларни солиқ хизмати органларида ҳисобга қўймаганлик (агар тадбиркорлик фаолияти ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат амалга оширилса), фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик (агар ваколатхона амалга ошираётган тадбиркорлик фаолияти тури билан шуғулланиш учун лицензия олиш талаб қилинса) ва ҳоказолар учун жавобгарликка тортишга олиб келади

Фаолиятнинг асосий амалий турлари Ахборот йиғиш, уни қайта ишлаш ва (ёки) тарқатиш (сотишсиз), маркетинг, хорижий юридик шахс ишлаб чиқарадиган (амалга оширадиган) товарлар (ишлар, хизматлар) бозорини ўрганиш, шартнома тузиш олдидан фаолият, музокаралар ўтказиш, товарлар етказиб берилишлари мониторинги, давлат органлари билан ҳамкорлик
Аккредитациялаш органи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

ФИЛИАЛ ТАШКИЛ ЭТИШ

Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди.

Филиал ташкил этишда қуйидаги хатти-ҳаракатлар амалга оширилади:

  1. Филиал ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилишж
  2. Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларни ваколатли органда рўйхатдан ўтказиш;
  3. Филиал тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
  4. Филиал раҳбарини тайинлаш ва унинг номига ишончнома расмийлаштириш;
  5. Филиалга мол-мулк бериш;
  6. Филиалнинг муҳр ва штампларни олиш;
  7. Банкда ҳисобрақам очиш.

Тақдим этиладиган хизматлар:

  • Дастлабки консултация
  • Давлат рўйхатидан ўтказиш учун лозим бўлган бошқа ҳужжатларни тайёрлаш
  • Банкдан ҳисоб рақам очиш учун ҳужжатларни тайёрлаш
  • Иш ҳолатига кўра бошқа хизматлар.

Хизмат нархи:

  • Хорижий юридик шахсни аккредитациядан ўтказиш – 4 500 000 сўм
  • Аккредитация муддатини узайтириш – 1500 000 сўм
  • Филиал ташкил этиш учун ҳужжатларни тайёрлаш – 500 00 сўм

Хизматдан фойдаланиш тартиби:

  • Онлайн ариза юборинг ёки бизга қўнғироқ қилинг (Шунингдек, телеграм орқали боғланишингиз мумкин – (+99899)837-37-77);
  • Биз сизга ҳужжатлар рўйхатини берамиз ва сиз уларни бизга тақдим этасиз
  • Давлат божи ва хизмат учун тўловни амалга оширинг;
  • Хизмат якунида тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олинг.

Онлайн ариза формасини тўлдиринг ва биз Сизга қисқа вақт ичида қўнғироқ қиламиз

Буюртма бериш