Фуқаролар учун кўрсатиладиган хизматлар

“Gilde.uz” юристлар жамоаси барча жисмоний шахсларга ҳар қандай қийинликдаги юридик масалаларни ҳал қилишга ўз ёрдамини кўрсатишга тайёр. Мутахассисларимиз билан ҳар қандай муаммо ўз вақтида осон ва қонуний ечимини топишига кафолат берамиз

Фуқаролик масалалари

Турар жой, ер ва бошқа кўчмас мулк, мерос, олди-сотди, шартномалар ва бошқа мулкий низолар бўйича бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади. шунингдек, ҳар қандай мураккабликдаги юридик муаммолар қонуний тарзда ҳал
қилишда юридик хизмат кўрсатилади.

 

Меҳнат ва иш билан боғлиқ низолар

Ишга тиклаш, иш ҳақини ундириш, ҳаёт ва соғлиққа етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ низолар юзага келганда манфаатларни ҳимоя қиламиз ва барча турдаги ҳужжатлар тайёрлаб берилади

 

Оилавий низолар ва алимент

Никоҳдан ажралиш масалалари; Никоҳ шартномасини тузиш; Алимент ундириш низолар; Бола билан кўришиш тартибини белгилаш; Оталикни белгилаш; Ота-она ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бошқа масалалар бўйича юридик ёрдам кўрсатилади ҳамда барча турдаги ҳужжатларни тайёрланади

Қарзларни ундириш

Қарз ундириш, битимни ҳақиқий ёки ҳақиқий эмас деб топишда юридик ёрдам кўрсатамиз суд ҳал қилув қарори асосида ижро ҳаракатлари амалга оширилишида иштирок этамиз 

Жиноят ишларида ҳуқуқий ёрдам

Қуйидаги юридик хизматлар тақдим этилади: Жиноят ишлари юзасидан
оғзаки ва ёзма маслаҳатлар бериш; Жиноят иши материалларини ўрганиш ва далиллар
тўплаш; Гувоҳнинг адвокати сифатида юридик ёрдам; Илтимоснома, ариза, шикоятлар
ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш; Судланганликни олиб ташлаш жараёнларида
қатнашиш; Жазони ижро этишда, жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилишда
ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш.

 

Ҳар қандай муаммоли вазиятда профессионал хизмат кўрсатувчи юристнинг иштирок этиши келажакда келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этади. Қонун ҳужжатлари маълум бир ўзига хос мураккабликларни қамраб олгани боис, мутахассис иштирокини талаб қилади. Бизнинг юридик консалтинг хизматларимиздан фойдаланиш ўзингиз ва яқинларингизни хатарлардан ҳимоя қилади.