Вазирлар Махкамасининг 30 октабр 307 – сонли қарорига асосан, энди ташувчиларга, божхона брокерларига ёки бошқа манфаатдор шахсларга 2015 йил 1 декабрдан бошлаб автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали (шу жумладан транзит шартларида) ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида давлат божхона хизмати органларини электрон тарзда олдиндан хабардор қилишни амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Ушбу норматив хужжат божхона фаолиятини ривожлантириш, хужжатларини расмийлаштириш вақтини камайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситалари хақидаги маълумотларни ишончлилигини тасдиқлаш мақсадида қабул қилинди.

Қарорда ўрнатилган қоидалар қуйдаги қулайликларни яратади:

  • Божхона органларининг фаолиятидаги тиниқликнинг таъминлашда;
  • Божхона органларига божхона юк декларацияси хамда қолган барча хужжатларни интернет орқали юбориш имконини;
  • Божхонада юкларни расмийлаштириш ва бошқа хужжатларни текшириш жараёнини тезлаштиришни таъминлайди;
  • Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва божхона маъмуриятининг хизмат кўрсатиш салохиятини ошириш имконини беради.

Мазкур Қарорнинг 1-иловасига асосан, манфаатдор шахслар электрон кўриниўда бўлган божхона органларига зарур бўлган товрлар ва транспорт воситалар хақидаги маълумотларни тақдим этиши лозим.

Қарорнинг 2-Иловасида  икки босқичдан иборат бўлган давлат божхона органларнинг дастлабки электрон хабардор этиш схемаси тасдиқланган.