Биз ҳақимизда

“Gilde.uz” юристлар жамоаси  Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида юридик ва жисмоний шахсларга кенг турдаги юридик хизматларни таклиф этади. “Gilde.uz” юристлар жамоаси бизнес-ҳуқуқ соҳасида етакчи мутахассислар сифатида тан олинган.

Жамоамизда, кўп босқичли танлов тизимидан ўтган ва энг юқори малакавий талабларга мос эканлигини исботлай олган, юқори ва узоқ муддатли амалий тажрибаларга эга бўлган мутахассислар хизмат қиладилар. Хизмат кўрсатиш жараёнида, биз кўп фукционал жамоамизнинг ҳар бир мутахассиси имконияти, билими ва тажрибасидан фойдаланамиз, бу эса ўз навбатида барча зарур масалалар бўйича ҳар томонлама ҳуқуқий ёрдамни таъминлашимизга ва ҳар бир алоҳида ҳолатда энг самарали тарзда мижознинг талабига жавоб беришимизга хизмат қилади ва бошқа компаниялар олдида сўзсиз устун эканлигимизни англатади.

Ҳар бир вазиятни таҳлил этган ҳолда, биз унинг бир неча хил ечимини таклиф этамиз, Сиз эса ўзингизга энг маъқул бўлганини танлайсиз.

Шунингдек,  ўз хизматларимизни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам кўрсатамиз. Компаниямиз мутахассислари халқаро ҳуқуқ соҳасида катта тажрибага эга.

Биз юриспруденсиянинг барча соҳаларида самарали ва сифатли хизмат кўрсатиб келмоқдамиз, хусусан:

  • Юридик шахслар ва ЯТТни рўйхатдан ўтказиш;
  • Устав, Низом ва Гувоҳнома ва бошқаларни ўзгартириш;
  • Устав фондидаги улушларни сотиш, акциялар билан боғлиқ операциялар;
  • Корхонанинг фаолиятини ўзгартириш;
  • Корхоналарни қайта ташкил этиш;
  • Корхоналарни тугатиш;
  • Доимий юридик хизмат кўрсатиш;
  • Қарзларни ундириш;
  • Меҳнат муносабатлари;
  • Лицензиялаш;
  • Интеллектуал мулк ҳуқуқларини рўйхатга олиш;
  • Ташқи иқтисодий фаолият кузатуви

Юқорида таъкидлаганимиздек, “Gilde.uz” юристлар жамоаси таркибида юқори тажрибага эга ҳуқуқшунослар фаолият кўрсатадилар. Профессионаллик, масъулият ва тезкорлик бизнинг асосий устунликларимиздандир.

Биз мижозларга арзон нархларда юқори профессионалликда хизмат кўрсатамиз. Зеро, бизнинг мақсадимиз доимий равишда юқори сифатли, кенг турдаги юридик консалтинг хизматларини кўрсатиш орқали тадбиркорликни, бизнесни қўллаб-қувватлашдир.